Наманган шаҳрида яшовчи Ш.Т. мебель харид қилган дўконига борганида карантинда фаолият юритмаётганлиги сабаб кредит тўловини амалга ошира олмайди.
Аммо “Комфорт люкс мебел” МЧЖ савдо дўкони сотувчиси томонидан истеъмолчидан кечиктирилган тўлов учун пеня тўлаш талаб қилинади. Истеъмолчининг тушунтиришлари эса бефойда кетади.
Истеъмолчининг Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг “Ишонч телефони”га мурожаати ўрганилганда унинг ҳақлиги маълум бўлди.
Агентликнинг ҳудудий тузилмаси ходимлари томонидан “Комфорт люкс мебел” МЧЖ савдо дўкони раҳбарига тушунтириш берилганлиги натижасида, мурожаат муаллифи томонидан кечиктирилган тўлов бўйича пеня ҳисобланмайдиган бўлди ҳамда “Click” тўлов тизими орқали тўлов амалга оширилди.
6,264