Наманган вилояти Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси томонидан жойларда 15 март – Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни тадбирлари ўтказилди. Хусусан, бошқарма ҳузуридаги Агентликнинг ҳудудий тузилмаси 12 март куни Мингбулоқ туман 11-сонли ва Тўрақурғон туман 2-сонли умумий ўртатаълим мактабларида “Сифат танлови – соғлом овқатланиш гарови!” мавзусида ўқув семинари ўтказилди. Семинарда ўқувчи ёшларга соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик ва истеъмолчилик маданиятини янада ошириш масалалари юзасидан тайёрланган тақдимот слайдларидан фойдаланган ҳолда атрофлича тушунтиришлар берилди. Семинарда, туман Халқ таълим ва соғлиқни сақлаш бошқармаси ва СЭОМ ходимлари ҳамда мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.
Семинар қизғин руҳда ўтказилиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан бошқарма ва соҳа вакиллари ўқувчиларнинг саволларига тегишлича жавоблар бердилар.
6,017