Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон Фармони ижросини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш Қўмитаси ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги меҳнат жамоасининг спорт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Агентлик томонидан 2021 йилда ходимлар ўртасида ўтказиладиган ҳафталик спорт тадбирлари режаси тузилган бўлиб, унга кўра стол тенниси, футбол, шахмат, волейбол, бадминтон, дартс ўйинлари ва куч синашиш (эркаклар ўртасида) мусобақалари бўлиб ўтади.
Жорий йилнинг 6 январ куни Монополияга қарши курашиш қўмитаси биносида Қўмита ва Агентлик ходимлари мазкур режага кўра стол тенниси бўйича ўзига хос қизиқарли мусобақа ўйинларини ишдан ташқари вақтда ўтказдилар. Бундай мусобақаларни ташкил этилгани барчани қувонтирди. Саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган мазкур дастлабки спорт ўйинида ходимлар фаол иштирок этдилар.
Маълумот ўрнида. Бу спорт билан шуғулланган кишида, биринчи навбатда, кўриш қобилияти яхшиланади. Компьютер қаршисида кўп ўтирадиган кишилар ўйин вақтида бутун диққат-эътибори фақат коптокда бўлгани боис, кўз қисқа масофа атрофида машқ олади.
Шунингдек, стол тенниси нафас ва юрак-қон томир тизимлари фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Амон ОЛИМОВ,
Спорт тарғиботчиси, IT-технологиялар, инновациялар
ва Smart consumer тизимини жорий қилиш бўлими бошлиғи
3,674