Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига Ўзбекистон Республикаси Президентининг pm.gov.uz веб-сайти орқали
2020 йил 4 февралда Қ.Д. Ёмғиров бир неча фуқаролар номидан мурожаат қилиб, Қашқадарё вилоят, Миришкор тумани, Жейнов шаҳарчасида шифохона ҳудудида дорихона очилишидан норозилигини маълум қилган.
Агентлик томонидан ушбу мурожаатда кўрсатилган муаоммолар юзасидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилоят бўлинмаси билан биргаликда ўрганилди.
Мазкур дорихона Миришкор тумани Янги Жейнов МФЙ ҳудудидаги поликлиникада жойлашган бўлиб, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги томонидан берилган 00689-сонли дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш лицензияси асосида Қашқадарё вилоят “Дори-дармон” ДУКга қарашли дорихона филиали сифатида кўрсатиб келган.
Лекин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
12 майда “Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 284-сонли қарорининг дори воситаларини ва тиббий буюмларини чакана реализация қилиш лицензиялаш тўғрисидаги Низомда дорихоналарга қўйилган лицензиялаш тартибига мос келмаганлиги аниқланди.
Яъни, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун моддий-техника базага, бинога (хонага) қўйиладиган талабларни
1.3 пункитида дорихона ва унинг филиаллари турар жой бинолари ёки нотурар жой хоналарига тақаб қурилган биноларга (фақат биринчи қаватида) кўп қаватли жамоат биноларни ва турар жой биноларнинг биринчи қаватида жойланиши кўрсатилган, аммо ушбу дорихона кўп қаватли уйни (подвал) ертўласида жойлашгани маълум бўлди.
Хулоса қилиб айтганимизда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва Низом талабларига зид равишда дорихона фаолият олиб борганлиги сабабли, Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг
00689-сонли дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун Қашқадарё вилояти “Дори-Дармон” ДУКка қарашли дорихона лицензиясини бекор қилиш таклифи берилди. Бу таклиф жойида қониқтирилди. Ушбу муаммонинг ўз вақтида ҳал қилинганлиги юзасидан мурожаатчилар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Авазбек Умматов,
Ижтимоий ва молиявий хизматлар, шунингдек, алоқа соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бош мутахассиси
5,875