Инсон ўзи учраган муаммосини ҳал қилиш учунгина тегишли ташкилотларга мурожаат қилади. Албатта, уни кутиш керак, муддати бор. Орада белгиланган муддат ҳам ўтади. Яна қайта-қайта мурожаатлар қилинади. Лекин масала ҳал этилмай қоладиган ҳолатлар ҳам учрайди…
Зафаробод туманида яшовчи Д.У.да ҳам шундай бўлди. У ўзи яшаб турган хонадонида фойдаланган табиий газ учун асоссиз қарздорлик ҳисобланганлигидан норози бўлиб бир неча бор турли идораларига мурожаат қилганидан ҳеч қандай натижа бўлмади.
Охирги мурожаати Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси хузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг «Call center»га бўлди.Мурожаатни Агентликнинг Жиззах вилояти ҳудудий тузилмаси ходимлари ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этишди.
Ўрганиш жараёнида Д.У.нинг қилган барча мурожаатлари таҳлил қилинди. Унга тумангаз идораси, Мажбурий ижро бюроси, шунингдек, МФЙ фаоллари ҳам жалб этилди. Қайта қилинган ҳисоб-китоблар истеъмолчининг ҳақлигини кўрсатди. Табиий газ учун ҳисобланган 1 779 492 сўм маблағ асоссиз эканлиги сабабли ҳисобдан чиқарилиши таъминланди.
7,897