Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган 2014 йил 13 майдаги 86-сонли селектор йиғилиш баёнига асосан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раҳбарияти ҳамда Жиззах вилояти Зомин тумани ҳокимлиги биносида ўтказилган жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабули ўтказилди.
Сайёр қабулда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлик вакиллари, Жиззах вилоят ҳудудий бошқарма бошлиғи ва бўлим бошлиқлари вилоят Марказий банки, Сувоқава, электр тармоқлари, Стандартлаштириш, Ер-мулк кадастр ҳамда газ таъминоти корхонаси раҳбарлари ва масъул ходимлари, шунингдек соҳага тегишли вилоят корхона ва ташкилотлари раҳбарлари ва масъуллари қатнашди.
Сайёр қабулда аҳолидан турли мавзуларда мурожаатлар қабул қилинди.
Зомин тумани, Ғ.Ғулом МФЙ, Х.Раис кўчаси, 3-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Ш. Норматова Зомин тумани “Юлдузча” болалар боғчасида 2019 йил ёзидан ошпаз бўлиб ишга кирганлиги, боғчада таъмирлаш ишларидан сўнг ишдан бўшатилганлиги, Ширин ҚФЙ, Қудуқча қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Х. Жиянмуродов банк кредити ҳисобига музлатгич ва телевизор олишда, Боғишамол МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро З. Абдужалилова банк кредити ҳисобига уй-жой қурилиши учун қурилиш материаллари олишда, Пишоғор ҚФЙ, Сойчи маҳалласи, 32-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Лапасов Тошкент вино комбинатини Пишоғор қишлоғидаги узумчилик хўжалигида фаолиятидаги ойлик иш ҳақи бўйича норозилиги, Қўрғон МФЙ, Бобур кўчаси, 17-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Б.Тожибоевалар амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги директори Э.Хаитметов мурожаатчиларга “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда бошқа норматив-хуқуқий ҳужжатларга асосан тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганиб чиқилиши ва натижаси юзасидан маълум қилиниши тўғрисида таъкидлади.
Шунингдек, Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан 24 та мурожаат истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди ва 21.4 млн. сўм маблағ истеъмолчиларга ундирилиши таъминланди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Ахборот хизмати.
6,708