Сурхондарё вилояти
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мапҳкамасининг 444-сонли қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат бошқаруви органлари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар томонидан ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида ҳисобот бериш тартиби жорий этилди. Мазкур қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Сурхондарё вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбирда Агентликнинг Сурхондарё вилояти ҳудудий тузилмасига 2020 йилда жами 895 та ариза ва мурожаатлар келиб тушгани ҳақида маълумот бериб ўтилди. Хусусан, ушбу ариза ва мурожаатларнинг 809 таси ижобий қаноатлантирилган, 73 та ҳолатда мурожаатчиларга тушунтириш берилган бўлса 13 та мурожаатлар эса ваколатли органларга ўтказилди. Ариза ва мурожаатларни ўрганиш давомида жами 220 773,2 минг сўм маблағлар истеъмолчилар фойдасига ҳал этилган ёки қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Бундан ташқари, табиий газ таъминоти соҳасида аниқланган 9 млрд.сўмдан ортиқ нореал қарздорликларга мутаносиб равишда ҳисобланган 5 360,0 млн.сўмдан ортиқ пеняларни истеъмолчиларнинг ҳисобидан чиқариш бўйича ишлар ҳам олиб борилмоқда. Матбуот анжуманида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар берилди.
6,922