Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг 1159 рақамли ишонч телефонига шаҳар аҳолисидан озиқ-овқат ва дори-дармонларни етказиб беришда ёрдам сўраб кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Хайрияларни мувофиқлаштириш маркази” пойтахтнинг “Ўзэкспомарказ”да ташкил этилган бўлиб, унда аризалар марказлаштирилган ҳолда 1197 телефон рақами орқали қабул қилинмоқда. Унга кўра, ёрдам пакетлари рўйхатлари шакллантирилиб, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ёрдамга муҳтож оилаларга юборилмоқда.
Ҳурматли истеъмолчилар! Мамлакатимизда кучайтирилган карантин даврида Агентликнинг /consumer.uz/ веб-сайти ҳамда 1159 қисқа рақамли ишонч телефони орқали мурожаат қабул қилиш тизими ўз ишини давом эттирмоқда. Жисмоний ва юрдик шахслардан тушган шикоят ва аризалар рўйхатдан ўтказилиб, кўриб чиқиш учун қабул қилинади, шунингдек, тегишли ваколатли вазирлик ва идораларга юборилади, улар бўйича тушунтиришлар онлайн тарзда тақдим этилади.
8,478