Ўзбекистон Республикасидаги амалдаги қонунчиликка мувофиқ маиший истеъмолчилар томонидан истеъмол қилинган коммунал хизматлар бўйича ҳисоб-китоб қилиш ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача амалга оширилиши белгиланган.
Иссиқ сув таъминоти хизматлари | Ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати | Электр энергияси таъминоти | Табиий газ таъминоти | Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати |
Мамлакатимизда COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий қилинган карантин шароитида истеъмолчиларга қулай шароитлар яратилган. Улар уйдан чиқмаган ҳолда мавжуд барча тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paynet), банкларнинг мобил иловалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг телеграм ижтимоий тармоғидаги @mibuzbot боти орқали тўловларни амалга оширишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
Давлат хизматлари марказлари томонидан табиий газ, электр энергияси, совук ва иссиқ сувни ҳисобга олиш приборларини давлат қиёсловидан ўтказиш бўйича аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган аризаларни кўриб чикиш муддатлари жорий йил 1 сентябрга қадар узайтирилди.
Карантин даврида табиий газ, электр энергияси, совуқ ва иссиқ сувни ҳисобга олиш приборлари сертификатининг муддати ўтган бўлса-да, ушбу приборларнинг кўрсаткичлари, истисно тариқасида, тегишли ҳисоботларда инобатга олинади.
Мажбурий ижро бюроси томонидан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларининг табиий газ, электр энергияси, совуқ ва иссиқ сувдан бўлган қарздорлиги учун судларга бериш ва таъминот тармоқларидан узиш чоршларини, истисно тариқасида, вактинчалик тўхтатилди.
ҲУРМАТЛИ МАИШИЙ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР! УЙДА ҚОЛИНГ, ЎЗИНГИЗНИ ВА ОИЛА АЪЗОЛАРИНГИЗНИ АСРАНГ!
6,498