Андижон вилояти
Электр энергияси бўйича истеъмолчилар билан юзага келаётган муаммолардан бири ҳисоблагичларни алмаштириш жараёни билан боғлиқ. Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи Ҳ.Н. билан ҳам шундай ҳолат юзага келди. Унинг хонадонига “Андижон Эски шаҳар” электр тармоқлари корхонаси томонидан янги ҳисоблагич ўрнатилди ва далолатнома тузилиб, эски ҳисоблагичида 210 кВт ҳақдорлиги борлиги расмийлаштирилди.
Аммо шунга қарамай “Электр ҳисоб дастурида 2019 йил 25 июнь куни янги хисоблагич ўрнатилганлиги ва шу кунда 11 630,30 сўм қарздорлик борлигини кейинчалик истеъмолчига билдиришган.
Ҳ.Н. бу ҳолатдан норози бўлиб, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Андижон вилояти ҳудудий тузилмасига мурожаат қилишга мажбур бўлди.Ўрганишда аниқланишича, мазкур истеъмолчи хонадонига 5202067-сонли шахсий ҳисоб рақами бўлган ЕХ русумли (2294244-завод рақами) ҳисоблагич орқали электр таъминоти билан таъминланган. Хатлов ўтказилганда электр ҳисоблагичнинг 10010 кВт кўрсаткичи бўйича 329 810 сўм ҳақдорлиги борлиги аниқланди.Шундан сўнг Ҳ.Н.нинг дастурдаги ҳисоб рақамига ўзгартириш киритилиб, ҳисоб-китобдаги ноаниқлик бартараф этилди.
Маълумот ўрнида. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” талаблари.
3,075