Андижон вилояти.
Истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Андижон вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан Қўрғонтепа тумани ҳокимлигида ўтказилган давра суҳбати реклама фаолиятини тартибга солиш мавзуига бағишланди. Шунингдек, аҳолини дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам фикрлар билдирилди. Хусусан, вилоятда махсус ишчи гуруҳи томонидан ташқи реклама объект (конструкция)ларини хатловдан ўтказилди. Йиғилиш иштирокчиларига жами 5 та хўжалик юритувчи субъектларнинг 8 та ташқи реклама объект (конструкция)лари мавжуд бўлиб, шундан 2 таси юқоридаги қарор талабларига мос бўлиб, 6 таси ноқонуний ўрнатилган яъни паспортсиз реклама конструкциялари, жумладан, туман ҳокимлигининг 1 та, “Нил гранит” МЧЖнинг 2 та, “Ҳамкорбанк” АТБнинг 3 та реклама конструкциялари мавжудлиги аниқлангани ҳақида маълумот бериб ўтилди. Ҳақиқатда 2020 йилда 2019-2020 йиллар учун 1 та хўжалик юритувчи субъектларнинг 3 та реклама конструкцияларига жами 5,2 млн. сўмлик шартномалар тузилган, шундан 5,2 млн. сўм маблағни шаҳар маҳаллий бюджетнинг ғазна ҳисоб-рақамига ундирилди. Давра суҳбатида соҳада юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечими ҳақида тегишли фикр-мулоҳазалар ва таклифлар билдирилди.
Тадбирда Андижон вилояти Монополияга қарши курашиш бошқармаси, туман ҳокимлиги, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Реклама фаолиятини тартибга солиш бўйича туман махсус ишчи гуруҳи аъзолари, туманнинг 76 та МФЙ раислари ҳамда туманда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар ва дорихоналар раҳбарлари иштирок этди.
5,589