Қорақалпоқ давлат университети мажлислар залида ташкил этилган тарғибот акциясида иштирокчилардан тушган саволларидан бири шу бўлди. Сабаб баъзида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг қадоғида ишлаб чиқарилган сана, яроқлилик муддати кўрсатилмаган бўлса, бошқалари меъёрий ҳароратда сақланмаганлиги сабаб истеъмолга яроқсиз аҳволга келган. Бундан ташқари, нархи,вазни ҳақида ҳам харидорларга маълумот бермаётган, назорат касса чекини тақдим этмаётган ёки терминал жиҳозисиз савдони амалга ошираётган тадбиркорлар ҳам афсуски, учраб туради. Шунингдек, дорихоналарда дори нархларининг турлича эканлиги тўғрисида ҳам саволлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилотининг Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси ўзаро ҳамкорликда ўтказган тадбирда аҳолининг барча саволларига тўлиқ жавоблар берилди.
Истеъмолчилар хабардорлиги учун телеграмм мессенжерида ишловчи махсус ахборот тизими – @dorinarx_bot ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
10,979