Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ҳудудий тузилмалари томонидан коронавирус пандемиясининг олдини олишга қаратилган кенг қамровли тарғибот ишлари ўтказилмоқда.
Коронавирус пандемияси даврида кўпчилик маҳсулотларни буюртма орқали масофадан харид қилиш усулидан фойдаланиши табиий. Бу борада озиқ-овқат, дори-дармонлар ва тайёр таомлар истеъмолчига қандай ҳолда келтирилиши керак бўлади? Албатта, истеъмолчи масофадан хизматлар кўрсатилиш тартиблари ҳақида тегишли маълумотларга эга бўлиши зарур. Акс ҳолда келтирилган маҳсулотлар сифатсиз бўлса, хизматлар кечиктирилса қандай йўл тутишини билмай, пулига куйиб қолиши мумкин.
Шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги “Коронавирус пандемияси даврида маҳсулотлар қандай танланади?” мавзуида тарғибот воситаси тайёрлади. Бугунги кунда юртимизнинг деярли барча аҳолиси истеъмолчига эслатма, видеоролик ва аудиоёзувлардан иборат мазкур тарғибот воситалари билан танишишга муяссар бўлди.
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ.
Фарғона вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан маҳаллий ОАВда, интернет саҳифалари, ҳатто деҳқон бозорларида ҳам эслатма, видеоролик ва аудиоёзувларнинг ёритилиши таъминланди. Бу истеъмолчилар учун зарур ва фойдали тавсиялар Фарғона вилояти телерадиокомпанияси ва “Мулоқот”, “Ruxsor”, “Тоҳир-Бағдод” телеканалларида кунига уч мартадан томошабинлар эътиборга ҳавола этилмоқда.
“BAGDAD DRIVERS”, “//t.me/istemolchiinfouz” ҳамда “Qo’qonliklar” телеграм каналлари аъзолари ҳам эслатма орқали ўзларининг истеъмолчилик ҳуқуқлари ҳақида тушунчага эга бўлмоқдалар.
Вилоятнинг барча деҳқон бозорлари радиоузеллари орқали орқали “Коронавирус пандемияси даврида маҳсулотлар қандай танланади?” мавзуидаги аудиоёзувнинг бериб борилаётганлиги истеъмолчилар учун фойдали бўлмоқда.
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ.
Бугунги кунда деярли барча оммаий ахборот воситаларида коронавирус пандемиясининг олдини олишга бағишланган қатор кўрсатувлар, эшиттиришлар ва мақолалар аҳоли эътиборига ҳавола қилинмоқда. Ана шулардан бири “Коронавирус пандемияси даврида маҳсулотлар қандай танланади?” мавзуидаги ижтимоий аудиоёзув ва видеороликлар Андижон вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан вилоят телерадиокомпанияси,“Diydor” радиоси ҳамда //www.facebook.com/andpressantimon, //t.me/andpressantimonopol телеграм каналлари орқали ёритилмоқда.
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ.
Агентликнинг Навоий вилояти тузилмаси томонидан карантин даври учун долзарб бўлган мазкур тарғибот воситалари вилоятда фаолият юритаётган ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди. Эндиликда аҳоли маҳсулотларни сотиб олишда айнан нималарга эътибор қаратиш, ижтимоий масофаланиш ҳақида “Navoiy Kanal |Uyda qoling!” (https://t.me/navoiy_kanaluz), Навоий шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати (https://t.me/Navoiy_shahar_axborot_xizmat), Navoiy viloyat Navoiyliklar (https://t.me/navoiy_kanal_navoyi), “Navoiy-24|Uyda qoling!” (https://t.me/Navoiy24) телеграм каналлари орқали маълумотларга эга бўлишмоқда. Айниқса, Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг “Navoiy” телеканали ҳамда вилоят радиосида кунига уч мартадан эфирга мазкур ижтимоий видеороликлар узатилаётганлиги коронавирус тарқалишининг олдини олишда муҳим ўрин тутмоқда.
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва интернет саҳифаларида “Коронавирус пандемияси даврида маҳсулотлар қандай танланади?” мавзуида берилаётган тарғиботлар бежизга эмас. Мақсад аҳолининг саломатлигини муҳофаза этиш, истеъмолчилик ҳуқуқлари бузилишининг олдини олишдан иборат.
Агентликнинг Наманган вилоят ҳудудий тузилмаси бу тарғибот воситаларини Наманган вилоят телевидениеси, “Oltin zamin” радиоканали ҳамда Наманган вилоят ҳокимлиги, “@Namanganliklar”, “Саломатлик сабоқлари”, “https://namangan24.uz/ ”, “Namangan City, “Наманган бозор” ва “ON-line shop Namangan” каби қатор телеграм каналлари орқали аҳолига етказишни ташкил этмоқда.
8,698