Истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Сирдарё вилояти худудий тузилмасига истеъмолчи З.Жнинг 26.11.2020 йилда мурожаати келиб тушди.
Мурожаатда фуқаро Гулистон шаҳрида фаолият олиб бораётган “АОЁ” хусусий корхонасидан “Ferre” газ плитасини 6 000 000 сўмга харид қилганлигини, лекин харид қилган газ плитасида ҳеч қанча вақт ўтмасдан нуқсонлар чиққанлигини маълум қилиб харид қилган газ плитасини сифатлисига алмаштирилиб берилишида амалий ёрдам сўралган.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳудудий тузилманинг Савдо, умумий овқатланиш, туризм ижтимоий ва молиявий хизматлар, шунингдек алоқа хизматлари соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасига асосан истеъмолчи ҳуқуқлари ҳимояланганлиги бўйича “АОЁ” хусусий корхонасига оғзаки тушунтирилди.
Шундан сўнг бир кун ичида корхона томонидан истеъмолчи хоҳишига қараб бошқа бир янги 3 000 000 сўмлик газ плитасига аламаштирилиб берилди. Қолган 3 000 000 сўм пули эса қайтарилди.
7,686