Бугунги кунда ичимлик суви инсон ҳаётида муҳим ўринга эга. Мабодо ичимлик суви танқис бўлса, бу ҳолат қанчадан-қанча одамларга ташвиш келтириши мумкин. Тошкент вилояти Бўка тумани “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудида жойлашган 39-уй аҳолиси билан ана шундай вазият юзага келганига икки йилга яқин вақт бўлган.Қилинган мурожаатлар эса самарасиз қолиб кетган…
Аҳоли аслида Бўка Агросаноат касб-ҳунар коллежи балансидаги ичимлик суви насоси орқали сувдан фойдаланиб келган. 2018 йилнинг охирида мазкур коллеж спорт майдони ўрнидабеш қаватли 5 та уйнинг қурилиши бошланиши муносабати билан ичимлик суви қувури узиб ташланган. Шундан сўнг 100 метр жойдан сув чиқарилиб,аҳолини вақтинчалик шланглар орқали ичимлик суви билан таъминлашга ўтказилган.Мамлакатимизда карантин кунлари эълон қилингач,ушбу қурилиш ишлари вақтинча тўхтатилган.Сувга уланган шланглар назоратсиз қолиб, яроқсиз аҳволга келган.Қурилиш атрофи тўсилгани сабабли ҳеч ким носозликни бартараф эта олмаган. Бунинг натижасида сув босими камайиб, аҳоли учун сув таъминотидақийинчилик туғдира бошлайди. Жилдираб оқаётган сувни олиш учун эса соатлаб навбат кутишга тўғри келади.
Бу муаммо кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлгани ва ўз вақтида ҳал этилмаётгани юзасидан аҳоли 2020 йил 21 апрель куни ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилишга мажбур бўлишади.
Мазкур мурожаат Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан ўрганилганда келтирилган муаммолар асосли эканлиги маълум бўлди ва муаммо юзасидан ваколатлари доирасида тегишли чоралар кўришлари бўйича Бўка тумани ҳокимлиги, “Тошкент сув таъминоти” ва “Янги ҳаёт” МФЙга хатлар юборилди.Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида ижтимоий тармоқда баён этилган долзарб муаммоикки кунда бартараф этилишига эришилди, носоз шланглар ўрнига янгиқувурлар ўрнатилди ва аҳоли учун сув таъминоти қайта тикланди.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси
Тошкент вилояти ҳудудий тузилмаси
5,877