Истеъмолчи 5 478 000 сўмга Урганч туманида жойлашган дўкондан икки контурли “Аirfel” русумдаги сотиб олган иситиш қозони кафолат муддатиёқ носоз ҳолатга келди.
Истеъмолчининг дўкон ходимларига ушбу пул маблағларини қайтариб берилиши ёки бошқасига алмаштириб берилишини сўраб қилган мурожаатлари ҳар хил баҳоналар билан рад этилди. Шундан сўнг Президент халқ қабулхонасига ўз мурожаатини қолдирди.
Мазкур қабулхона томонидан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Хоразм вилояти ҳудудий тузилмасига йўналтирилган мурожаат юзасидан ўрганиш ўтказилганда мурожаатдаги ҳолатлар ўз тасдиғини топди. Сотувчига Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддаси талаблдари бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди.
Бунинг натижасида муаммо жойида ҳал этилди, истеъмолчининг хоҳишига кўра иситиш қозони сифатлисига алмаштириб берилишига эришилди.
6,139