Монополияга қарши курашиш қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан исеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни кенг нишонланди. Хусусан, бошқарма ҳузуридаги Агентликнинг ҳудудий тузилмаси томонидан 15-март Халқаро истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни муносабати билан Урганч марказий деҳқон бозори МЧЖ, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Хоразм “Дори-дармон” АЖга қарашли 1-сонли дорихонада, “Ҳудуд газ” МЧЖ, “Тоза ҳудуд” ДУК ҳамда “Туямўйин – Урганч” МСҚФБларда Пресс-тур ўтказилди.
Мазкур тадбир давомида тадбиркорлик ва истеъмолчилик маданиятини ошириш ва такомиллаштириш, аҳолининг ҳуқуқий, истеъмолчилик билими ва саводхонлигини ошириш, истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида мутасадди ваколатли органлар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича маълумотларга эга бўлинди.
8,531