“ЎЙИЛМА” МФЙда САВДО ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Гурлан туманида истиқомат қилувчи Ў.О. томонидан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг қисқа рақамли 1159ишончтелефонига қилинган мурожаат ўрганиб чиқилди. Мурожаатда бугунги кунда мамлакатимизга коронавируснинг олдини олишга қаратилган кучайтирилган карантин даврида ҳудудларда аҳолинингкўчма савдо ярмаркасига эҳтиёжи борлиги ҳақида баён қилинган.
Бу борада вилоят ҳокимлигининг 2020 йил 4 апрелдаги 95-ф-сонли Фармойишига мувофиқ аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва қулай шароитда таъминлаш бўйича вилоят ишчи гуруҳиташкил этилиб, барча туман ва шаҳарларда, айниқса чекка ҳудудларда тизимли амалга оширилмоқда.
Агентликнинг Хоразм вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан Гурлан туман ҳокимлиги билан биргаликда истеъмолчи мурожаатига асосан“Ўйилма” МФЙда аҳоли зарур озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ташкил этилди. Бундай тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туман ҳокимликлариҳамда бошқа ташкилотлартомонидан бир қатор ишлар йўлга қўйилган.Унга кўра, аҳолиўзи истиқомат қилаётган МФЙ раиси билан боғланган ҳолда жадвал асосида кўчма савдонинг ташкил этиш куни ва соати ҳақида маълумот олиши ва зарур озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш имкониятига эга бўлди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси
Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси.
5,751