Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи истеъмолчи кредит маблағи эвазига кир ювиш машинасини сотиб олганлиги ва кафолат муддати ўтмасдан ишламай қолганлиги муаммоси ҳақида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Хоразм вилояти ҳудудий тузилмасига эътирозиини билдирди. Хусусан, истеъмолчи бу ҳақда дастлаб сервис марказига мурожаат қилган, аммо ҳозирги кунгача уни таъмирлаб беришмаган.
Ўрганиш жараёнида истеъмолчининг мурожаатида қайд қилинган ҳолат ўз тасдиғини топди. Шу масалада маиший техникалар дўконига “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва қонуности ҳужжатлари талаблари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.Шундан сўнг кир ювиш машинаси сервис маркази томонидан қисқа муддатда таъмирланиб берилиб, истеъмолчининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинди
Эслатиб ўтамиз, истеъмолчи сифатида ҳуқуқ ва манфаатларингиз бузилса, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг 1159 ишонч телефони ёки ҳудудий тузилманинг (62) 223-17-33 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
7,146