Бугунги кунда, фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларда ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирилаётган маълумотларда нон маҳсулотлари сифати ва вазни пасайиб кетаётганлиги, нон маҳсулотлари билан савдо қилишда белгиланган қоидаларга тўлиқ риоя қилинмаётганлиги баён қилинмоқда.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва аҳолига нон маҳсулотларини сифатли, стандарт талабларига жавоб берадиган равишда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги “Ўзстандарт” агентлиги ва бошқа мутасадди органларнинг ҳудудий органлари вакиллари билан биргаликда зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Унга кўра қолипли нон ишлаб чиқарувчи, ун ва нон маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи корхоналар ўртасида нархларни сунъий равишда оширмаслик, маҳсулот сифати ва савдо қоидаларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан мунтазам равишда тегишли тушунтириш, профилактика ва мониторинг тадбирлари олиб борилмоқда.
Хоразм вилоятидаги шундай тадбирлардан бирида, қуйидагилар аниқланди.
“Маткаримов Дўсмон”, “Янги Қорамон”, “Қўшкўпир озиқ-овқат моллари” МЧЖлар ва “Сарварбек Иброҳим” оилавий корхонаси томонидан қолипли нон оғирлиги давлат стандарти талабларига риоя қилинган даражада ишлаб чиқарилаётганлиги, корхоналарнинг номлари, жойлашган (юридик) манзиллари ва иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар истеъмолчиларга кўринарли жойга ёзиб қўйилганлиги, аммо “Янги Қорамон” МЧЖ ва “Сарварбек Иброҳим” оилавий корхоналарининг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар йўқлиги маълум бўлди.
Ушбу ҳолатлар юзасидан корхоналарнинг масъул ходимларига Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февраль 75-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо” Қоидалари талаблари бузилаётганлиги тушунтирилиб, ўрганиш жараёнида қонунбузилиш ҳолатлари бартараф қилинди.

Бундан ташқари, “Ҳамза Муҳаммад” хусусий корхонасига қарашли қолипли нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехида картошка касаллигини олдини олиш учун зарарсизлантириш чоралари кўрилмаган, омборхонада сақланаётган ун маҳсулотлари махсус тагликда сақланамаётганликлари ва битта ишчи ходим тиббий кўрикдан ўтмасдан ишлаётганлиги маълум бўлди.
“Ҳайробод Барака” оилавий корхонасига қарашли омборхонада ҳам аҳвол шундай. Учта ишчи ходимда эса махсус иш кийимда эмаслиги аниқланди. Мазкур ҳолатлар, , қонунбузилишларни содир этган тадбиркорлик субъектларига нисбатан ўз ваколати доирасида тегишли кўрсатмаларни бериш юзасидан вилоят санитария ва эпидемиология осойишталик марказига юборилди.
Ушбу ҳолатлар юзасидан корхоналарнинг масъул ходимларига Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февраль 75-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо” Қоидалари талаблари бузилаётганлиги тушунтирилиб, ўрганиш жараёнида қонунбузилиш ҳолатлари бартараф қилинди.
Бундан ташқари, “Ҳамза Муҳаммад” хусусий корхонасига қарашли қолипли нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехида картошка касаллигини олдини олиш учун зарарсизлантириш чоралари кўрилмаган, омборхонада сақланаётган ун маҳсулотлари махсус тагликда сақланамаётганликлари ва битта ишчи ходим тиббий кўрикдан ўтмасдан ишлаётганлиги маълум бўлди.
“Ҳайробод Барака” оилавий корхонасига қарашли омборхонада ҳам аҳвол шундай. Учта ишчи ходимда эса махсус иш кийимда эмаслиги аниқланди. Мазкур ҳолатлар, қонунбузилишларни содир этган тадбиркорлик субъектларига нисбатан ўз ваколати доирасида тегишли кўрсатмаларни бериш юзасидан вилоят санитария ва эпидемиология назорати марказига юборилди.
5,788