Наманган вилояти
Наманган шаҳрида фаолият юритаётган “Саркор мебель” савдо маркази истеъмолчига 18 000 000 сўмга сотган мебелининг 3таси сифатсиз чиқди. Аммо истеъмолчи М.Ш. таъмирталаб мебеллар бўйича эътироз билдирганида унга амалий ёрдам берилмади. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан М.Ш. мурожаати ўрганиб чиқилди.Мебель кўздан кечирилганда ҳақиқатан ҳам мебелнинг учта жиҳози тортмалари яхши очилиб-ёпилмаслиги, ён тарафи тўғри ўлчамда эмаслиги маълум бўлди. Аниқланган камчиликлар бўйича “Саркор мебель” вакили билан суҳбатлашилди. Шундан сўнггина мебель камчиликлари (500 000 сўм) бартараф этилишига эришилди.
Маълумот ўрнида: “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида қуйидагилар белгилаб берилган:
Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини талаб қилишга ҳақли:
- товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш;
- товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;
- товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки истеъмолчининг ёхуд учинчи шахснинг нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш;
- харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;
- шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш.
3,322