Бугун, 22 октябрь куни Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва Корея истеъмолчилар агентлиги (Кorea Consumer Agency) ўртасида видеоконференция орқали учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори Элмурот Хаитметов Корея томонининг асосий вакили, Жамоатчилик билан алоқалар ўрнатиш бошқармаси бош директори жаноб Манхо Ким билан суҳбат чоғида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш режаларини таъкидлаб ўтди.
Ушбу учрашув икки томон ўртасида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида ўтган йиллар давомида амалга оширилган ишлар асосида тажриба алмашиш учун платформа сифатида хизмат қилди ҳамда қўшма лойиҳалар ҳам муҳокама қилинди.
Таъкидлаш жоизки, ўзбек ва корейс томонлари ўз фуқароларининг учрашув қатнашчилари мамлакатлари ҳудудида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида суҳбат олиб боришди.
Шунингдек, Aгентлик директори идоралар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик умумий ҳаракатларини бирлаштириш ва истеъмолчилар учун шароитларни яхшилаш, уларнинг ҳуқуқий ҳимоя даражасини ошириш бўйича самарали ишларни таъминлашини таъкидлаб ўтди.
7,676