Самарқанд вилояти
“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали томонидан кўрсатилаётган хизматлардан норозилиги бўйича Ургут туманида истиқомат қилувчи Л.Н.Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг 1159 ишонч телефонига мурожаат қилди. Дарвоқе, дастлаб истеъмолчи ҳудудга хизмат кўрсатувчи газ таъминоти корхонасига мурожаат қилган, аммо газнинг пастлигига об-ҳавонинг кескин камайиб кетганлигини баҳона қилишган холос.
Агентликнинг ҳудудий тузилмаси “Ургуттумангаз” бўлими билан биргаликда истеъмолчи хонадонида бўлиб, аризани ўрганишди. Ҳақиқатан ҳам аризада келтирилганидек, табиий газ босими пастл,хоналар совуқ. Табиий газ таъминотидаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш учун масъул ходимлардан иборат гуруҳ мазкур туманнинг барча маҳаллаларида газни бошқариш пункти – ГБПларни бир меъёрга келтириш ишларини бошлаб юбордилар. Бугунги кунда газ босимини кўтариш, режим созлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига асосан ишни бажариш, хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома шартлари бузилган тақдирда истеъмолчининг ҳуқуқлари белгилаб берилган. Унга кўра ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шарт.
8,455