Фарғона шаҳрида яшовчи Р.И. миллий гвардия ходимлари учун 2019 йилда “Файзиобод” МЧЖ томонидан қуриб фойдаланишга топширилган кўп қаватли уйни қайта-қайта таъмирлайвериб чарчади. Камчиликларнинг бирини тугатса, иккинчиси чиқаверди – ҳали эшик-ромлар, ҳали девор бўёқлари…
Истеъмолчилик ҳуқуқлари поймол этилаётганлиги бўйича Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Фарғона вилояти ҳудудий тузилмасига мурожаат қилди. Тўғри-да, атиги бир йилгина яшаган уйи шу аҳволга келса.
Ҳудудий тузилма томонидан истеъмолчининг мурожаати тезкорлик билан ўрганиб чиқилди ҳамда сифатсиз хизмат кўрсатган пудратчи ташкилот “Файзиобод” МЧЖ томонидан Р.И. хонадонидаги эшик ва ромлар таъмирланди.
Бундан ташқари, кўп қаватли уйнинг ертўласидаги сув чиқариш насоси янгисига алмаштирилди, бинонинг фасад ва том қисмидаги нуқсонлар бартараф этилиб, жами 10,0 млн.сўмлик қўшимча ишлар бажарилди
6,697