“Янги тураржойдан мактуб: йўл асфальт қилиб берилмади, сметада белгиланган жиҳозлар тўлиқ қўйилмади…” мавзуида ижтимоий тармоқда берилган эътироз ўз ечимини топди
“Фарғона тараққиёт қурилиш файз” МЧЖ томонидан Туркистон кўчасида қурилган янги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолининг ижтимоий тармоқларда берган эътирози аслида ҳақлими? Албатта, бундай ҳолат мурожаат фақат ўрганиб чиқилгандагина маълум бўлади.“Фарғона тараққиёт қурилиш файз” МЧЖ томонидан Туркистон кўчасида қурилган иккита янги кўп қаватли уйни кўрган киши уни ҳали фойдаланишга топширилмаган уй бўлса керак, деган ҳаёлга бориши мумкин. Бунга сабаб мазкур уйлар қурилиш ҳудуди ободонлаштирилмаган, йўллардаги асфальт ишлари тугатилмаган, ертўлалар тартибга келтирилмаган ва уларга кириш йўлаклари таъмири охиригача етмай қолган. Аслида МЧЖ томонидан пала-партишлик билан билан қуриб тугатилган уйда бугунги кунда аҳоли истиқомат қилади. Бундай тартибсизликлар уларга ёқади дейсизми? Қўлдан келганча аҳоли бир неча маротаба хашарлар уюштирди, атрофни саранжом-саришта қилишга ҳаракат қилишди. Шундан сўнг ўзларини “Фарғона тараққиёт қурилиш файз” МЧЖга айтиб талаб қилишди, аммо уларни эшитувчи инсон топилмади.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Фарғона вилояти ҳудудий тузилмаси ходимлари эса ижтимоий тармоқда берилган “Янги тураржойдан мактуб: йўлни асфальт қилиб берилмади; сметада белгиланган жиҳозлар тўлиқ қўйилмади” мавзуидаги мурожаатга бефарқ бўлмадилар. Ўрганилган мурожаатда аҳолининг МЧЖга қўйган талаби тўғрилиги маълум бўлди.
Олиб борилган амалий ишлар натижасида қурилиш ишлари якунига етказилди ҳамда ушбу ҳудудда 20,4 миллион сўмлик ишлар амалга оширилди.
8,965