“Android” дастурий таъминот тизимидаги носозлик сабаб, телевизор янгисига алмаштирилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ишонч телефонига Фарғона шаҳар, Гулистон МФЙ, яшовчи фуқаро И.Алимовадан келиб тушган мурожаат Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Фарғона вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Мурожаатчининг ёзишича, 2019 йилда “Ишонч” кредит савдо марказидан муддатли тўлов хисобига 10,0 млн.сўмга (кредит фоизи билан) сотиб олинган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, 55 дюмли “Artel” телевизоридаги “YouTube” интернет тармоғидан фойдаланишда муаммолар юзага келаётганлиги билдирилган.
Ушбу мурожаат келиб тушиши билан Фарғона “Artel” сервис маркази томонидан зудлик билан чора-тадбирлар белгиланиб, эски телевизордаги дастурий таъминотни янгилаш чоралари кўрилди, бироқ, фуқаронинг хохишига биноан, ишлаб чиқарувчи томонидан Фарғона “Artel” сервис маркази орқали, фуқарога эски телевизор янгисига алмаштириб берилди.
Фарғона вилояти Монополияга
қарши курашиш ҳудудий бошқармаси
6,834