Риштон туманида жойлашган 20-мактабда Монополияга қарши курашиш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан “Бола саломатлиги тўғри овқатланишга боғлиқ” ҳамда “Соғлом танда- соғлом ақл” мавзуларида учрашув семинарлари ўтказилди. Ушбу семинарда Монополияга қарши курашиш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси, вилоят санитария назорати инспекцияси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда вилоят халқ таълими бошқарма ходимлари қатнашди.
Семинарда Монополияга қарши курашиш қўмитаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси А.Мўйдинов сўз олиб, Ўзбекистан Республикаси Президентининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 11 сентябрдаги ПФ-5817-сон Фармонига мувофиқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ташкил этилганлигини, Агентлик истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиклаштиришни амалга оширувчи ваколатли давлат органи эканлиги ва унинг асосий вазифалари ҳақида йиғилганларга маълумот бериб ўтди.
Тадбирда Фарғона вилояти санитария-эпидемиология назорати бошқармаси Риштон туман филиали раҳбари ўринбосари З.Худойназаровнинг Ўзбекистон Республикаси Санитария меъёрлари, қоидалари ва гигиена нормативлари умумтаълим мактабларида, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқувчиларнинг овқатланишини тўғри ва тўлақонли ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.
Шунингдек, Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси умумий амалияёт шифокори Ф.Каримова сўзга чиқиб, ўқувчиларнинг жўшқин ва яхши кайфиятда бўлишлари учун овқатланиш тўғри ташкил этилишининг мухим аҳамияти борлиги, идиш-товоқлар етарли бўлиши ва стол атрофида ўтиришлари учун қулай шарт-шароитлар яратилган бўлиши кераклиги ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Таомларни меъёрдаги даражада берилиши, тарқатишда эса дид билан чиройли безатилган стол, тозаликка ва саранжом-саришталикка алоҳида эьтибор қаратиш муҳимлигига ҳам тадбирда эътибор қаратилди.Ўқув семинари якуни билан Риштон тумани 20-сонли мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг саволларига Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси ва таклиф этилган идоралар ходимлари томонидан тегишли жавоблар берилди
6,225