Маълумки, мамлакатимизда коронавирус инфекциясини тарқалишининг олдини олиш учун кучайтирилган карантин режими жорий этилган. Давлатимиз томонидан бу даврда аҳолини ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича муайян чоралар кўрилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг қисқа рақамли 1159 ишонч телефонига Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи бир қатор фуқаролардан З.Н.Бахриев (Марғилон шаҳар, “Чилонзор” МФЙ), Н.А.Эшонов (Қува тумани, “Байналминал” МФЙ), М.А.Сатинова (Қува тумани, “Қалинпўстин” МФЙ), О.А.Рўзматова (Қўқон шаҳар, “11-Чархини кўприги” МФЙ) , Н.У.Тожибоева, (Фарғона шаҳар, “Мустақиллик” МФЙ), Р.Т.Мелибоев (Ёзёвон тумани, “Гулистон” МФЙ) мурожаат қилишган.
Мурожаат Агентликнинг Фарғона вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан ўрганиб чиқилди. Хусусан, мазкур мурожаатчилар вилоятда жойлашган “Ишонч” кредит савдо дўконидан кредит асосида маиший техника ҳамда уй-рўзғор буюмлари харид қилганлиги, аммо карантин пайти уларга ўз муддатида тўловларини тўлай олмаётганликларини маълум қилишган.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари истеъмолчиларнинг мурожаатларини батафсил ўрганиб чиқдилар. Вазиятдан келиб чиққан ҳолда “Ишонч” кредит савдо дўкони мутасадди ходимидан кредит тўлаш муддати узайтирилишига ёрдам беришини сўраб мурожаат қилинди. Истеъмолчилар мурожаати ижобий ҳал этилиб, умумий миқдори8024000 ( саккиз миллион йигирма тўрт минг) сўмни ташкил этган кредит тўловиниикки ойга узайтирилишига эришилди.
Шунингдек, Фарғона шаҳриининг “Кимёгар” МФЙда истиқомат қилувчи Ш.Р.нинг ҳам “ГАРАНТ” дўконидан кредит асосида харид қилинган телефон аппаратининг тўлови вақти узайтирилишида ҳамамалий ёрдам кўрсатилди.
Агентликнинг ҳудудий тузилмалари бугунги шароитдан келиб чиққан ҳолда бор куч ва имкониятларини истеъмолчилардан тушаётган мурожаатларга ўз вақтида кўмак беришга қаратмоқда.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси
Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси.
5,671