“Booknomy” онлайн-дўкони 10 кун ичида буюртмани етказиб бериши зарур эди, дейди ундан норози бўлган истеъмолчи. Аммо орадан 20 кун ўтса ҳам буюртмасидан дарак бўлмади. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Фарғона вилояти ҳудудий тузилмаси “Booknomy” онлайн-магазин вакиллари билан боғланишди, натижада ваъда қилинган китоб эгасига келтириб берилишига эришилди.
9,813