Фарғона вилоятида ўтказилган ўқув семинари кун тартибида Монополияга қарши курашиш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи А. Холматовнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши тўғрисидаги маърузаси тингланди. Унда мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 11 сентябрдаги 5817-сонли Фармони ва унинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ҳақида тушунча берилди.
Тадбирда аҳолини электр энергияси билан таъмнлашда истеъмолчи ва таъминотчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳудудий бошқарма бошлиғи ўринбосари-бошқарма бошлиғи А.Марозиқов, 2018-2019 йил давомида истеъмолчилардан келиб тушган, шу жумладан коммунал соҳа (электр энергияси) бўйича келиб тушган аризалар таҳлили, мурожаатларда кўзланган асосий муаммолар бўйича ҳудудий бошқарма уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш аа транспорт соҳасида истемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Ю.Қозихоновлар маълумот бериб ўтишди.
Ўқув семинари давомида асоссиз қарздорликнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни бартараф этиш, МИБ ва таъминотчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳам фикрлар билдирилди.Шунингдек, тадбир иштирокчилари электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари ва уларни давлат қиёслаш кўригидан ўтказиш борасидаги янгиликлардан ҳам воқиф бўлишди. Келгусида электр таъминоти бўйича камчиликларни бартараф этилиши юзасидан келишиб олинди. Тадбир қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди.
8,477