Бутун дунёда қолаверса республикамизда коронавирус пандемияси даврида интернет тармоқлари сайтларида турли хил маҳсулотларнинг рекламаси кўпайиб бормоқда. Бу албатта яхши ҳолат, лекин айрим маҳсулотларни сотиш ва реклама қилиш Ўзбекистон ҳудудида тақиқланганига қарамай тадбиркорлар томонидан уларнинг сотилаётгани кузатилмоқда.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мутахассислари томонидан интернет тармоқлари, сайтларни ўрганганда қуйидагилар маълум бўлди.
Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, тамаки иситиш мосламалари (IQOS, GLO, JUUL, MyBlu, Eleaf ASTER в.ҳ)лар, тамакидан тайёрланган турли хил (сигарета, сигарилла, сигара, ҳидланадиган, ўраладиган, чайналадиган) маҳсулотлар,
Чилим тамаки чекиш ёки таркибида тамаки бўлмаган чекиладиган қоришмани (тутатқи қиёмни, тутатқи тошни) истеъмол қилиш учун фойдаланиладиган асбоб бўлиб, унда аэрозоль (буғ) ёки тутун суюқлик солинган идиш (чилим сувдони) орқали ўтадиган ускуналар
Электрон сигарета никотинни ёки никотинсиз маҳсулотни етказиш воситаси сифатида фойдаланиладиган, нафас олиб ютиш учун мўлжалланган аэрозоль (буғ) ҳосил қиладиган электрон мосламадир. Одамнинг нафас олиш тизимига никотинни ёки никотинсиз маҳсулотни етказиб берувчи электрон тизимларнинг истеъмол хусусиятлари ва истеъмол қилиш усуллари электрон сигаретага ўхшаш бўлган бошқа турлари ҳам электрон сигаретага тенглаштирилади.
Қувурли тамаки, қувур орқали чекиш учун мўлжалланган, махсус етиштирилган ва тайёрланган тамаки навларининг аралашмаси. Қувурли тамаки турлари уларда ишлатиладиган тамаки турига ва кесиш усулига қараб фарқланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”, “Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишнинг чеклаш тўғрисида” ва “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқалиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида” Қонунларига асосан тамаки маҳсулотлари, чилим ва электрон сигареталар реклама қилиш тақиқланади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги «Электрон тижоратда битимларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 185-сон қарори билан тасдиқланган Электрон тижоратни амалга ошириш қоидаларида тамаки ва алкоголь маҳсулотлари электрон тижорат орқали ички бозорда савдо қилишни чеклаган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатига киритилган.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мутахассислари томонидан кузатув, ўрганиш жараёнида тадбиркорлар томонидан аниқланган қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида тегишли кўрсатма хатлари берилмоқда.
19,347