Қашқадарё вилояти. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий тузилмаси дорихоналарда белгиланган тартибда профилактика ва назорат тадбирларини амалга оширмоқда, ҳудуддаги барча дорихона фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар огоҳлантириб борилмоқда.
Бу тадбирлар иммунитетни мустаҳкамлаш ва вирусларга қарши дори воситаларига нархларнинг асоссиз равишда ошириб юборилишининг олдини олади.
Ҳудудий тузилма томонидан айниқса кўплаб истеъмолчиларнинг эътирозларига сабаб бўлган Қарши шаҳридаги баъзи дорихоналарда бўйича назорат тадбирлари ўтказилди. “Клексан-6”, Ковифор, Эликвис, Эндоферон, Курантил® N25 ва шу каби бир қанча дори воситаларининг нархи асоссиз оширилганлиги аниқланиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.
Эслатиб ўтамиз! Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги томонидан референт нархи шакллантирилган дори воситаларининг энг юқори чакана нархи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2647-сон қарорига мувофиқ ҳисобланиб, истеъмолчилар хабардорлиги учун телеграмм мессенжерида ишловчи махсус ахборот тизими – @dorinarx_bot ишлаб чиқилди.
Ўз навбатида, истеъмолчиларда ахборот тизими маълумотлари асосида дори воситасини дорихоналарда сотилаётган жорий нархи билан солиштириш, агар нархларда тафовут аниқланса, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг 1159 ишонч телефонига мурожаат қилиши мумкин.
8,880