Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги истеъмолчилар ҳуқуқлари ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлигини кўриб чиқиш бўйича махсус комиссияси “Ўзбектелеком” АЖнинг “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 6 ва 13-моддаларига зид бўлган реклама ролиги юзасидан ишни кўриб чиқмоқда.
Тўрт кун давомида мамлакат телеканалларидан бирида намойиш этилган мазкур реклама ролигида “UZTELECOM – Unlim тариф режалари бўйича тўғрисида” “ЧЕКЛАНМАГАН, КАФОЛАТЛАНГАН, ЮҚОРИ ТЕЗЛИКДАГИ ИНТЕРНЕТ ХАМЁНБОП НАРХЛАРДА!!!” деган маълумот берилди.
Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасига асосан ноаниқлиги, икки хил маънони англатиши, бўрттириб юбориши, яшириб кетиши оқибатида, рекламани тарқатиш вақти, жойи ва усулига нисбатан қўйилган талабларни ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа талабларни бузиши натижасида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитиши мумкин бўлган, шахсларга, шунингдек, давлатга зарар ва маънавий зарар етказиши мумкин бўлган реклама нотўғри (инсофсиз, билатуриб ёлғон) реклама ҳисобланиб, бундай реклама тақиқланиши белгиланган.
“Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддасига кўра, реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган реклама берувчи ва тарқатувчи айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
12,212