Истеъмолчи харид қилган маҳсулоти нафақат сифатли, балки хавфсиз ҳам бўлиши керак. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарлар санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган бозор ва савдо шохобчаларида сотилиши зарур. Акс ҳолда маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз ҳолатга келиб инсонларнинг соғлигига зарар етказиши мумкин. Сифатсиз, истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар қанча муддатда алмаштирилади? Бу борада истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари нималардан иборат?…
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Бухоро вилояти ҳудудий тузилмаси ҳамда “Мадад” ННТ Бухоро шаҳар ҳуқуқий маслаҳат буюроси билан биргаликда ўтказилган тарғибот акциясида аҳолига амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида аҳолига батафсил тушунчалар берилди.
Йиғилиш иштирокчилари Бухоро вилояти улгуржи бозори, Бозорлар ва савдо комплекслар уюшмаси, Ситора “Автобозор”, “Best Lux Trade” ва “Тўқимачи деҳқон бозори” МЧЖларнинг масъул ходимлари томонидан бозорларнинг бугунги ҳолати, сотилаётган маҳсулотларнинг сифати ва нархи ҳақидаги маълумотга эга бўлдилар.
Шунингдек, Агентлик томонидан дори воситалари ва тиббиёт буюмлари нархларининг асоссиз оширилишининг олдини олиш бўйича ташкил этилган мониторинглар, @dorinarx_bot телеграм боти ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилди. Тадбирда бу соҳада аҳолига қулайлик яратиш юзасидан тегишли таклиф ва ҳуқуқий маслаҳатлар бериб ўтилди.
9,110