“Бир вақтнинг ўзида 2 та кондиционер харид қилгандим: бири соз, иккинчиси носоз чиқди”,- дея Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Бухоро вилояти ҳудудий тузилмасига истеъмолчи ўз эътирозини билдирди. Истеъмолчининг сўзларига қараганда, ХТ “Бозорова Қизлархон”га қарашли дўкондан “Haiеr” фирмасининг 2 та кондиционерини 11 200 000 сўмга сотиб олган. Улардан бирининг ўрнатилиши жараёнида сифатсизлиги маълум бўлган. Бу борада қилинган мурожаатлар дўконда ҳал этилмаган. Ҳудудий тузилма томонидан мазкур мурожаат атрофлича ўрганилди ва истеъмолчининг ҳуқуқлари тикланишига эришилди: носоз кондиционерга тўланган 5 500 000 сўм эгасига қайтариб берилди.
Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида
6,252