«Бухоро нефть ва газ саноати» касб-ҳунар коллежи мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳудудий бошқармами томонидан аҳолини табиий газ ва суюлтирилган газ билан таъминлашда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истеъмолиларнинг асосий муаммолари, соҳани тартибга солувчи қоидалар, талаблар мавзусига қаратилган ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда соҳага доир масъул ташкилотлар ва аҳоли иштирок этишди.
Тадбирда аҳолини табиий газ ва суюлтирилган газ билан таъминлашдаги баъзи муаммо ва камчиликлар, уларни бартараф этиш бўйича ҳамкорликда аниқ-чора тадбирлар белгилаб олиш, соҳани тартибга солувчи қонун ва меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш бўйича фикрлар билдирилди.
Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари О.Файзуллаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5817-сонли Фармони ва унда белиланган вазифалар ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, бошқарманинг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш ва транспорт соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи А. Яров соҳада амалга оширилаётган ишлар бўйича йиғилиш иштирокчиларга маълумот берди.
Сминар сўнгида иштирокчилар муҳокама этилаётган мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга МИБ, «Ўзнефтгазинспекция» ҳудудий бўлинмаси, «Ҳудудгазтаъминот Бухоро» МЧЖ, «Ўзстандарт» агентлиги ҳудудий бўлинмаси мутахассисларидан тўлиқ жавоб олдилар.
5,612