Ҳаммага маълумки, жорий йилда карантин чекловлари киритилганлиги сабабли оммавий тадбирлардан концерт ва бошқа томошаларга чипта олган баъзи истеъмолчилар чипта пулларини қайтара олмадилар. Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи Г.М. ҳам “Истиқлол” санъат саройи кассасидан сотиб олган чипта пулини қайтарилишида муаммога учради.
Истеъмолчининг бу ҳақда билдирган мурожаати Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан “OZODA-NUR” МЧЖнинг маъсул ходимларини жалб этган ҳолда ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида истеъмолчига 2 та чиптага тўланган 120 000 сўм пул қайтариб берилишига эришилди.
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига асосан, товарни қайтариб олиш, ишни бажаришни ва хизмат кўрсатишни тақиқлаб қўйиш муносабати билан истеъмолчига етказилган зарар ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
Агентлик Реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаси.
9,001