Маълумки, инсон камолотида билим эгаллаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.Сабаби келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида яратилади, бошқача айтганда, мамлакатнинг эртанги куни қандай бўлиши бериладиган таълим ва тарбияга боғлиқ.
Мамлакатимиз Конституциясининг 41-моддасига кўра “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга” деб номланади.Унда бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир деб белгиланган. Яъни билим олиш Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси учун давлат муассасаларида бепул бўлиб, бунинг учун ҳеч қандай расмий тўлов мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикасида таълим қуйидаги турларда амалга оширилади:
мактабгача таълим;
умумий ўрта таълим;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими;
олий таълим;
олий ўқув юртидан кейинги таълим;
кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;
мактабдан ташқари таълим.
ҲАР КИМ БИЛИМ ОЛИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА
Ўзбекистон Республикасида 1997 йил 29 августда фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгиловчи 34 моддадан иборат “Таълим тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Мазкур Қонуннинг 4-моддасига асосан жинси, тили, ёши, ирқий, миллий мансублиги, эътиқоди, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, хизмат тури, ижтимоий мавқеи, турар жойи, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қанча вақт яшаётганлигидан қатъи назар, ҳар кимга билим олишда тенг ҳуқуқлар кафолатланади.
Билим олиш ҳуқуқи:
• давлат ва нодавлат таълим муассасаларини ривожлантириш;
ТАЪЛИМ ОЛИШНИНГ ТУРЛИ УСУЛЛАРИ
• ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда таълим олишни ташкил этиш;
ТЎЛОВ ЭВАЗИГА ШАРТНОМА АСОСИДА
• таълим ва кадрлар тайёрлаш давлат дастурлари асосида бепул ўқитиш, шунингдек таълим муассасаларида шартнома асосида тўлов эвазига касб-ҳунар ўргатиш;
БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ БИЛИМ ОЛИШ
• барча турдаги таълим муассасаларининг битирувчилари кейинги босқичдаги ўқув юртларига киришда тенг ҳуқуқларга эга бўлиши;
ОИЛАДАГИ ТАЪЛИМ ВА МУСТАҚИЛ РАВИШДА ТАЪЛИМ ОЛИШ
• оилада ёки ўзи мустақил равишда билим олган фуқароларга аккредитациядан ўтган таълим муассасаларида экстернат тартибида аттестациядан ўтиш ҳуқуқини бериш орқали таъминланади.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, бугунги кунда хусусий мактаблар ҳам ўз фаолиятларини шартнома асосида амалга оширмоқдалар.
• Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар ва ўсмирларни ўқитиш
Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган, шунингдек узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болалар ва ўсмирларни ўқитиш, уларни тарбиялаш ҳамда даволаш учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари ташкил этилади. Болалар ва ўсмирларни ушбу таълим муассасаларига юбориш ва улардан чиқариш ота-оналарининг ёки бошқа қонуний вакилларининг розилиги билан психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосасига биноан амалга оширилади.
• Етим болаларни ва ота-оналарининг ёки бошқа қонуний вакилларининг васийлигисиз қолган болаларни ўқитиш
40,354