Бугунги кунга келиб хорижий тилларни интенсив ўрганиш бўйича “супер-тез” курслар тўғрисида бўрттирилган рекламалар кенг тарқалганлигини кўришимиз мумкин. “Хорижий тил 3 ойда!”, ҳаттоки бир ой ёки бир ҳафта ичида қабилидаги эълонлар янада кўпроқ истеъмолчилар қатламини ўзига жалб қилмоқда.
“ФАҚАТГИНА ОВОЗЛИ САБОҚЛАРНИ ЭШИТИБ, АТИГИ 5 ОЙДА ИНГЛИЗ ВА РУС ТИЛЛАРИНИ ЎРГАНИНГ” – реклама ролигида худди шундай сўзлар келтирилган. Албатта, тилни ўзлаштирмоқчи бўлган ҳар қандай одам, тил ўрганишнинг бундай осон йўлига қизиқиши ортиши табиий.
Уларга ишониш керакми? Айтиш жоизки, бу ҳар бир инсоннинг шахсий иши. Замонавий дунёда, ҳар қадамда, тил ўрганишнинг янги услублари бўйича турли таклифлар мавжуд, уларнинг ичида бирор-бир тилни аудио-курслар асосида ўрганиш айниқса кенг тарқалган.
Мутахассисларнинг фикрича, тилга эгалик қилиш, уни ўрганиш даври, биринчи навбатда, инсоннинг ақлий имкониятларига боғлиқ. Хорижий тилни ўрганиш бевосита нафақат эшитиш, балки доимий эътибор қаратиш лозим бўлган ўқиш, гаплашиш сабоқларига ҳам тўғридан-тўғри боғлиқ ҳисобланади.
Ҳурматли истеъмолчилар, ҳозирда оммавий тарзда тарқатилаётган ва кўп нарсаларга эришишга ваъда қилаётган реклама роликларига ишона туриб, аудиокитоблар тилни ўрганиш учун 100 фоизлик самара бермаслигини ҳар доим ёдда тутишингиз муҳим.
Маълумот учун: “Реклама тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг қонуннининг 6-моддасига асосан рекламага доир асосий талаблар: қонунийлик, аниқлик, ишончлилик, рекламадан фойдаланувчига зарар, шунингдек маънавий зарар етказмайдиган шакллар ва воситалардан фойдаланиш рекламага доир асосий талаблардир. Ҳамда 13 маддоссига қўра ноаниқлиги, икки хил маънони англатиши, бўрттириб юбориши, яшириб кетиши оқибатида, рекламани тарқатиш вақти, жойи ва усулига нисбатан қўйилган талабларни ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа талабларни бузиши натижасида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитиши мумкин бўлган, шахсларга, шунингдек давлатга зарар ва маънавий зарар етказиши мумкин бўлган реклама нотўғри (инсофсиз, билатуриб ёлғон) реклама ҳисобланади.
7,876