Мамлакатда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, давлат ва жамият ўртасида таъсирчан ҳамда самарали мулоқотни йўлга қўйиш, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг мустаҳкам механизмларини ривожлантириш, улар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини, фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорликни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20169 йил 11 сентябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5817-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги ҳузурида Реклама масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши тузилди.
Кенгашгаш аъзолигига:
8 нафар давлат идоралари;
10 нафар нодавлат ташкилотлар ва реклама бозори субъектлари бирлашмалари;
1 нафар телеграм канал маъмури;
1 нафар интернет газета мухбири;
1 нафар Олий таълим муассасаси вакили киритилган.
Мазкур Жамоатчилик кенгашнинг илк мажлиси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги биносида 2020 йил 6 февраль куни соат 11:00 бўлиб ўтади.
8,703