Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Андижон вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан ноқонуний ўрнатилган, давлат тилидан фойдаланилмаган ҳамда имло хатолари бўлган 172 та ташқи реклама воситалари аниқланди ва олиб ташланди.
- Булоқбоши туманида 86 та ҳолатда ноқонуний ўрнатилган реклама воситалари.
- Марҳамат тумани 32 та ҳолатда тартибсиз ўрнатилган рекламалар. (тартиб-қоидаларга жавоб бермайди);
- Андижон тумани 59 та ҳолатда носоз рекламалар. (реклама шитлари тартибсиз, янгилашга зарурати бор).
Шу билан бирга тумандаги тадбиркорлар ўртасида шаҳарсозлик меъёр талабларига риоя этилиши юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
8,356