Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги томонидан аҳолига кўрсатилаётган алоқа хизмати соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражасининг ҳолатини ўрганиш мақсадида фуқаролар (алоқа соҳаси истеъмолчилари) ўртасида жорий йилнинг 11 февралидан бошланган ижтимоий сўров 28 февралгача давом этишини маълум қилади.
Ҳурматли истеъмолчилар!
Мазкур сўровдан кўзланган асосий мақсад офис, филиал, дилерларининг алоқа операторлари мижозларга сотиш ва хизмат кўрсатиш фаолияти, маблағ ечиб олиш, интернет тезлиги, шартнома шартларининг бажарилиши, истеъмолчини огоҳлантирмай қиммат тарифларда хизмат кўрсатиш, почта хизмати сифати билан боғлиқ муаммолар бўлса ўз фикрларингизни тўлиқ ва холис бериб, унда фаол иштирок этишингизни сўраймиз. Шу билан бирга мазкур сўровда шаҳар телефони, мобил алоқада сўзлашув, мобил интернет, алоқа, почта, интернет провайдери ва рақамли телевидение хизматига баҳо беришингиз мумкин.
Ўтказилаётган сўровлар натижаларига кўра, истеъмолчилар ҳуқуқларининг ҳимояланганлик даражаси ҳолати баҳоланади, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг амалий ижроси бўйича алоқа соҳасида аниқланган камчилик ва муаммолар тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этилади.
Эслатиб ўтамиз:Ўзбекистон Республикаси “Алоқа тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ алоқа соҳасига телефон, почта, мобил, интернет алоқалари ҳамда рақамли телевидение киради.
ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ АГЕНТЛИГИ
8,692