Жорий йилнинг 21 январь куни www.daryo.uz расмий интернет нашри орқали Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Заргарлик кўчаси ва Олмазор тумани “Жомий” майдонидан ўтувчи магистрал иссиқлик қувурларида носозлик юзага келганлиги туфайли 21 январь куни соат 18:00 га қадар Чилонзор тумани Гулистон, Ал-Хоразмий, Олмазор ва Шайхонтоҳур тумани Себзор, Шимолий Олмазор, Тахтапул, Марказ-12, 15, 17 ва 18-мавзеларида вақтинча иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти узилиши тўғрисида маълум қилинган. Бу ҳақда “Тошиссиққуввати” ДУК берган маълумотга таяниб, пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сонли қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларига асосан, истеъмолчи қонун ҳужжатларида, иссиқлик таъминоти шартномасида ёки иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган ҳолатларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатилмаганда ёки хизматлар зарур сифат ва тартибда кўрсатилмаганда неустойка (жарималар, пенялар) тўлашни, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 21-моддаси, 2-хатбошида сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмаслиги белгиланган.
Мазкур қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, юқорида кўрсатилган ҳудудларда истеъмолчиларга кўрсатилмаган иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти учун белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб ишларини амалга оширилиши лозимлиги бўйича “Тошиссиққуввати” давлат унитар корхонасига
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг 01-08/183 -сонли муносабат хати юборилди.
8,491