“Маҳаллабай” ишлаш тизими амалда
Агентлик ишчи гуруҳи “Янги тарнов” маҳалласида
Мамлакатимизда “маҳаллабай” ишлаш бўйича тизимнинг жорий этилгани айни муддао бўлди. Кимда, қаерда ва қандай муаммолар бор ва уларни жойида тезкорлик билан қандай ечиш мумкин?
Ана шу мақсадлар йўлида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ишчи гуруҳи тузилиб, ўзига бириктирилган пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги маҳаллаларда аҳолини қийнаётган муаммоларини ўрганиб бормоқда.
Хусусан, Агентлик ишчи гуруҳи “Янги тарнов” маҳалласи ҳудудидаги (муқаддам 6-касалхона бўлган) майдон, Қозитарнов 2-тор кўчасидаги кўп қаватли 1-уй атрофларидаги чиқиндилар тўплангани, Бодомзор йўли кўчасида жойлашган кўп қаватли 3-уйнинг таъмирталаблиги ва бошқа шу каби муаммолар борлигини ўрганди.
Қисқа вақт мобайнида мазкур ҳудуддаги бино, майдонлар куз-қиш мавсумида тўкилган дов-дарахтлар барглари, йиғилган пластмасса чиқиндиларидан тозаланишига эришилди. 3-уй олдидаги нураб кетган ариқ зовури тозаланди ва таъмирланди.
Хашар йўли билан 1-уй яшовчилари томонидан ерлар чопилиб,текисланди. Бу билан инсонлар соғлиги ва кайфиятига, шунингдек, атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатишининг олди олинишига эришилди. Қувонарлиси, бу ишлар аҳолининг саъй-ҳаракати билан амалга оширилди. Эндиликда ишчи гуруҳ томонидан “Янги тарнов” маҳалласида аҳолини, хусусан ёшларни қийнаётган муаммолар ва уларни ҳал қилиш бўйича ўрганишлар давом этмоқда.
Маълумот ўрнида: “Янги тарнов” МФЙда аҳоли сони 3633та, хонадонлар сони 1282 тани ташкил этади.
2,215