Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва ривожланиш бўйича конференцияси (ЮНКТАД) 1964 йилда БМТнинг ҳукуматлараро органи сифатида ташкил этилган бўлиб, унинг вазифалари халқаро савдо, молия ва ривожланиш, хусусан ривожланаётган мамлакатларда муҳим муаммоларни ҳал қилишни ўз ичига олади. ЮНКТАД ҳар йили кўплаб мамлакатлар вакиллари ва экспертлари иштирокида турли мавзуларда кўплаб конференциялар ўтказади. Бугунги конференцияда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мутахассислари хавфли истеъмол товарлари билан халқаро савдонинг олдини олиш масаласини муҳокама қилишда иштирок этади.
Видеоконференцияда турли мамлакатларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мутахассислар ҳам қатнашадилар. Ушбу йиғилиш 2020 йил 19-23 октабрда бўлиб ўтадиган чекланган бизнес амалиётини мониторинг қилиш учун адолатли принциплар ва қоидаларни кўп миллатлар асосида уйғунлаштириш бўйича ЮНКТАД саккизинчи конференциясига тайёргарлик тадбиридир.
11,600