Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 декабрдаги “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4551-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур қарорга мувофиқ 2020 йилдан бошлаб ҳудудларда фаолият юритувчи бозорлар ва савдо комплексларига “Истеъмолчи бурчаги”ни ташкил қилиниши ва бунда сифатсиз (шу жумладан сертификати бўлмаган, муддати ўтган, сақлаш шароитига амал қилинмаган) товарлар бўйича мутасадди органларнинг ишонч телефонлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштирилиши бўйича Агентлик томонидан республикамиздаги 683 та субъектлардан 600 тасига талабнома хатлари юборилди.Бугунги кунгача истеъмолчилар товарни сотиб олиш ёки хизматдан фойдаланиши ва зарур ҳужжатлардан воқиф бўлиши учун 289 та бозор ва савдо комплексларининг аҳолига қулай жойида “Истеъмолчи бурчаги” жойлаштирилди.
6,024