Мамлакатимизда 18 апрель – Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни сифатида нишонланади. Бугунги кунда мазкур соҳада уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш бўйича сифатли ва самарали бўлган янги тизимини шакллантириш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг асосий вазифаларидан бири истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, уй-жой коммунал хизматлари соҳасида хизмат кўрсатиш бўйича сифат назоратини амалга ошириш ва бу соҳада истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳисобланади. Шуни таъкидлаш жоизки, мазкур тизим билан ўзаро ҳамкорлик ва келишилган ҳолда кенг қамровли фаолият олиб борилаётганлиги сабаб соҳада ижобий натижаларга эришилмоқда.
Агентлик Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг барча ходимларини касб байрамлари билан муборакбод этади, масъулиятли ва шарафли касбларида муваффақият тилайди.
5,632