Ҳар йили 15 март куни дунёда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни сифатида нишонланади (World Consumer Rights Day).
Мамлакатимизда Бутунжаҳон истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни 1996 йил 26 апрелда “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кундан буён кенг нишонланмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, ушбу кунни кенг ёритиш Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг яхши анъанасига айланди.
Хусусан, ҳар йили баҳорнинг биринчи ойида Агентлик ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан истеъмолчилар маданияти ва аҳолининг ҳуқуқий билимларини янада оширишга қаратилган қатор тадбирлар ўтказилади.
Жорий йилда Агентлик томонидан қуйидаги махсус дастур тайёрланди:
1. 3 мартдан 15 мартгача “Рақамли макондаги истеъмолчи” мавзусида тақдимот билан мамлакат олий ўқув юртлари талабалари билан учрашувлар ташкил этиш ва ўтказиш;
2. 4 мартдан 15 мартгача “Оқилона истеъмол” мавзусида тақдимот билан умумтаълим муассасаларида ўрта мактаб ўқувчилари билан учрашувлар ташкил этиш ва ўтказиш;
3. 15 март – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув.
Бугун Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари билан учрашув ташкил этилди.
9,342