Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, 15-март Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кунига бағишлаб оммавий-ахборот воситалари учун «Очиқ эшиклар куни» тадбирини ўтказади.
«Очиқ эшиклар куни» тадбири жорий йилнинг 13 март куни, Тошкент шаҳрида Монополияга қарши курашиш қўмитасининг маъмурий биносининг 4-қаватида (Лабзак кўчаси, 3-уй) бўлиб ўтади. Тадбир соат 10:00да бошланиб, соат 12-00га қадар давом этади.
Тадбир давомида ташриф буюрувчилар Агентлик томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида масъул ходимлар билан суҳбат ўтказишлари ҳамда тадбир якунида бўлиб ўтадиган семинарда қатнашишлари мумкин.
6,038