Аҳолининг соғлом овқатланиши ва жисмоний фаоллигини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда 2020 йил 10 ноябрь куни “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4887-сон қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор асосида юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳар бир фуқарода соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик маданиятини шакллантириб борилади.
Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларини таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори инсон соғлиғи учун хавфсиз ёки зарарли эканлигини кўрсатувчи белгилар билан тамғалаш икки босқичда жорий этилиши ҳам қарорда белгиланди.
Жумладан 2021 йил 1 июлдан бошлаб:
- озиқ-овқат маҳсулотларини тамғалаш ихтиёрий равишда амалга оширилади;
- хавфсизлик белгиси билан тамғаланган озиқ-овқат маҳсулотларининг рекламаси имтиёзли тарифлар асосида тарқатилади (жойлаштирилади);
- таълим, спорт ва тиббиёт муассасаларида хавфсизлик белгиси билан тамғаланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини сотишга йўл қўйилмайди ҳамда бундай маҳсулотларни реализация қилиш савдо қоидаларини бузиш сифатида баҳоланади;
- 2025 йил 1 январдан бошлаб республика ҳудудида реализация қилиш учун олиб кириладиган ва маҳаллий ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари уларнинг инсон соғлиғи учун хавфсиз ёки зарарли эканлигини кўрсатувчи белгилар билан мажбурий тартибда тамғаланади.
- Бунда, таркибида туз, қанд ва ёғ миқдорини ҳисобга олган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотларининг инсон соғлиғи учун хавфсиз ёки зарарли эканлигини белгилаш давлат санитария назорати органлари томонидан амалга оширилади.
2,788